date

Таал вулқони уч марта фаоллашиб, осмонни кул қоплади

Таал вулқони уч марта фаоллашиб, осмонни кул қоплади

Филиппинда жойлашган Таал вулқони яна фаолликка ўтди. Табиий ҳодиса натижасида вулқон 2100 метр баландликка кул сочди ва Батангас вилоятидаги Танауан шаҳрини қаттиқ тутун қоплади.

Филиппин вулқоншунослик ва сейсмология институти маълумотига кўра, вулқонда иккита кучсиз фреатомагматик ва битта фреатик портлаш кузатилган. Мутахассислар ҳозирча хавф даражаси оширилмаганини, аммо аҳолига эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилганини таъкидламоқда.

Таъкидланишича, Таал мамлакатдаги энг фаол вулқонлардан бири бўлиб, у сўнгги йилларда бир неча бор кучли отилишлар билан хавф солган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Таал вулқони уч марта фаоллашиб, осмонни кул қоплади