date

Хитой ва АҚШ иқтисодий келишув борасида яқинлашди

Хитой ва АҚШ иқтисодий келишув борасида яқинлашди

Хитой ва АҚШ узоқ музокаралардан сўнг савдо соҳасида “асосий келишув”га эришди. Бу ҳақда Хитойнинг расмий ОАВлари хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Куала-Лумпурда бўлиб ўтган учрашувда Хитой бош вазири ўринбосари Ҳе Лифенг бошчилигидаги делегация АҚШ молия вазири Скотт Бесцент ҳамда савдо бўйича вакил Жеймсон Грир билан очиқ ва самарали мулоқотлар ўтказган. Томонлар ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик ва савдо масалалари юзасидан фикр алмашган.

Шунингдек, Хитой ва АҚШ етакчилари яқин кунларда Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (APEC) саммити доирасида учрашиши режалаштирилган.

Мутахассислар бу музокараларни икки давлат муносабатларидаги тарангликни юмшатиш йўлида муҳим қадам сифатида баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой ва АҚШ иқтисодий келишув борасида яқинлашди