Ерни 20 ва 21 март кунлари кучли магнит бўронлари қоплаши кутилмоқда. Бундай кунларда ҳатто соғлом одамлар ҳолатида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Бу ҳақда Meteoagent хабар берди.
Прогнозларга кўра, кетма-кет К-индексида 5 балли магнит бўрони кузатилади. Бу март ойидаги сўнгги кучли магнит бўронлари экани айтилмоқда. Магнит бўронлари ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади.
Магнит бўрони салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:
- бош айланиши ва бош оғриғи;
- уйқу бузилиши;
- диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
- қон босимнинг бузилиши;
- сурункали касалликларнинг кучайиши;
- оғриқлар, шунингдек, бўғимлардаги оғриқ;
- иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниши;
- ҳолсизлик.
Бундай кунларда организмга ёрдам бериш учун кунига камида 7-8 соат ухлаш маслаҳат берилган. Рациондан ёғли ва аччиқ овқатларни олиб ташлаб, кунига камида 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Қаҳва миқдорини камайтириб, ўсимликлардан тайёрланган чой истеъмол қилиш керак.
Шунингдек, контрастли душ, эрталабки машқлар, тоза ҳавода юриш, югуриш магнит бўрони фонида саломатликни яхшилашга ҳисса қўшади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)
Доналд Трамп ва Владимир Путин учрашуви Швейцарияда ўтиши мумкин
Мел Гибсон ёниб кетган уйининг суратини кўрсатди
АҚШга учаётган Ҳабиб Нурмагомедов самолётдан тушириб юборилди (видео)