Эрон АҚШга музокаралар бўйича янги таклиф йўллади

Манбаларга таяниб берилган маълумотларга кўра, Эрон АҚШга янги дипломатик таклиф йўллаган.
Унга кўра, Теҳрон ядровий музокараларнинг кейинги босқичини вақтинча кечиктириб, эътиборни бошқа масалаларга қаратишни таклиф қилмоқда.
Хусусан, Эрон томони Ҳўрмуз бўғозини очиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш масалаларини устувор деб ҳисобламоқда.
Маълум қилинишича, Теҳрон АҚШнинг бойитилган уранни олиб чиқиш ва уни ишлаб чиқаришни 10 йилга тўхтатиш бўйича талабларини ҳозирча орқага суришни сўраган.
Бу орқали томонлар ўртасида узоқ муддатли ўт очишни тўхтатиш режимига эришиш мақсад қилинган.
Axios қайд этишича, бундай сценарий АҚШ маъмурияти учун асосий босим ўтказиш воситаларининг қисқаришига олиб келиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг