date

Тайван Хитой санкцияларини аҳамиятсиз деб баҳолади

Тайван Хитой санкцияларини аҳамиятсиз деб баҳолади

Тайван Хитой томонидан Европа қурол ишлаб чиқарувчиларига нисбатан жорий этилган санкцияларни аҳамиятсиз деб баҳолади.

Мамлакат мудофаа вазири Веллингтон Ку бу чоралар Тайбэйнинг мудофаа салоҳиятига жиддий таъсир кўрсатмаслигини таъкидлади.

Маълум қилинишича, Пекин оролга қурол етказиб берган Европа компанияларига нисбатан чекловлар жорий этган.

Хусусан, Хитой Тижорат вазирлиги ушбу компанияларга икки мақсадли товарлар экспортини тақиқлаган.

Санкцияга учраган етти компаниядан тўрттаси Чехияга тегишли экани қайд этилган.

Вазирнинг сўзларига кўра, Хитой бундай чораларни аввал ҳам қўллаган ва Тайван қурол харидини турли манбалар орқали давом эттиради.

Маълумот учун, Тайван асосан ҳарбий техникани АҚШдан сотиб олади, бироқ сўнгги йилларда Марказий ва Шарқий Европа давлатлари билан ҳам ҳамкорлик кенгайиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Тайван Хитой санкцияларини аҳамиятсиз деб баҳолади