
Туриннинг "Ювентус" клуби бош мураббийи Игор Тудор тез орада лавозимидан четлатилиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Якшанба куни "Кекса синьора" А Серия доирасида "Лацио"га қарши баҳсда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.
Бу "Ювентус"нинг кетма-кет учинчи мағлубияти бўлиб, жамоа сўнгги саккиз учрашувда ғалаба қозона олмаган. Шунга қарамай, ilBiancoNero нашрининг хабарига кўра, Тудор ҳозирча истеъфога чиқарилмайди.
Клуб раҳбарияти хорватиялик мураббийнинг ўрнига бошқа номзодларни кўриб чиқмоқда, аммо яқин орада уни лавозимидан озод этиш режалаштирилмаган. "Ювентус" ҳозирда Италия чемпионати турнир жадвалида саккизинчи ўринда бормоқда.
Чоршанба куни "Бьянконери" ўз майдонида "Удинезе"га қарши ўйин ўтказади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар