date

Эрлинг Холанн мағлубиятдан кейин фикр билдирди

Эрлинг Холанн мағлубиятдан кейин фикр билдирди
Англия Премер-лигасининг тўққизинчи турида "Манчестер Сити" сафарда Бирмингемнинг "Астон Вилла" жамоасига минимал ҳисобда, 0:1, мағлуб бўлди. Ушбу натижа юзасидан "шаҳарликлар" ҳужумчиси Эрлинг Холанн ўз фикрларини билдирди.

"Кучли рақибга қарши қийин ўйин ўтказдик. Бизни қўллаб-қувватлаш учун келган барчага раҳмат," - деди норвегиялик ҳужумчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Тўққиз турдан сўнг Хосеп Гвардиола шогирдлари 16 очко билан Премер-лига турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. "Шаҳарликлар" пешқадам Лондоннинг "Арсенал" жамоасидан олти очкога ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эрлинг Холанн мағлубиятдан кейин фикр билдирди