16:17 / 12.10.2024
36

Дунёга машҳур юлдузларнинг ғайриоддий уйлари (фото)

Дунёга машҳур юлдузларнинг ғайриоддий уйлари (фото)
Машҳурлар барчани лол қолдиришни жуда яхши билишади. Улар нафақат саҳнада ёки камера ортида, балки уй қуришда ҳам ижодий ёндашади. Қуйида жаҳонга танилган юлдузларнинг энг ноодатий шаклдаги уйларини биргаликда томоша қиламиз.

Бейонсе ва Жай-З

Фото: Essence
Хонанда Бейонсе ва Жай-Зга тегишли мазкур уй ташқи томондан ажралиб турмайди, аммо ушбу кўчмас мулкни ғайриоддий деб аташ мумкин. Чунки бу уй Калифорнияда энг қиммат хонадон саналади. Юлдузлар оиласи уни 2023 йилнинг май ойида 200 миллион долларга сотиб олишган.

Фото: Дзен
Кенглиги 30 минг квадрат метр бўлган шоҳона уй Тинч океани соҳилида, машҳур Биллионареъс Row ҳудудида жойлашган. Бино япон архитектори Тадао Андо томонидан лойиҳалаштирилган бўлиб, унинг қурилиши 15 йил давом этган.

Фото: Daily Mail

Фото: Daily Mail
Марго Робби

Фото: The Mary Sue
Қўғирчоқлар учун аталган махсус уй кўплаб қизларнинг болаликдаги орзуси бўлган. Барбининг пушти ранг ва пластикдан ясалган уйи реал ҳаётда ҳам мавжуд.

Фото: Elite

Фото: Elite
Ушбу бинодан машҳур “Барби” фильмини суратга олиш учун фойдаланган. Унинг ичидаги барча предметлар, ҳатто ҳовуздаги сув ҳам пластикдан тайёрланган. Қуйидаги видеода филда бош ролни ўйнаган актриса Марго Робби ўз қаҳрамонининг уйига бўйлаб саёҳат уюштирган:

Барбилендда на сув, на олов бор. Бу уйдаги ҳеч нарса ҳақиқий эмас. Барби хонадонидаги барча нарса сохта бўлишига қарамай, уй ҳақиқатан ҳам гўзалдир”, дейди Марго Робби.

Фото: Дзен
Перис Ҳилтон

Актриса уйида ўндан ортиқ кичик ўлчамдаги зотдор итларни сақлайди. Перис итларни шунчалик яхши кўрадики, ҳатто улар учун алоҳида қаср шаклидаги уй ҳам қуриб берган. Итлар яшайдиган уй учун юлдуз 325 минг доллар сарфлаган. Бундай мини-саройни қуришдан асосий мақсад ҳайвонларнинг хавфсизлиги эди.

Фото: Пец wорлд

Фото: Пец wорлд
Аввалроқ бир гуруҳ ўғрилар унинг чиҳуаҳуа зотли итини олиб кетишган. Ҳилтон эса уларга катта пул тўлаб кучукни қайтариб олишга мажбур бўлган.

Итлар учун мўлжалланган уйни қуришда менга ўз уйимнинг дизайни билан шуғулланган мутахассис ёрдам берди”, дейди юлдуз.
Пьер Карден

Фото: Дзен
Франциялик мода дизайнери ўзидан кейин ноёб архитектура намунасини қолдирди. Футуризм ва авангард намунаси бўлган қабариқ уй 1991 йилда моделер Пьер Карденнинг мулкига айланди. У венгриялик архитектор Антти Ловага томонидан ишлаб чиқилган. Турар жой Канн яқинида, Ўрта Ер денгизи соҳилидаги қояда жойлашган.

Фото: Palais bulles

Фото: Palais bulles

Фото: Palais bulles

Архитектор ғоясига кўра, уй ибтидоий одамларнинг ғорларига ўхшатиб қурилган. Уй қопламаси пуркаладиган бетондан қилинган ва поғонали томлардан пастга — ҳовузга тушилади.

Бинонинг том қисмида амфитеатр бор, уйнинг ўзи эса 10 та ётоқхонадан иборат. Бино 1200 квадрат метр майдонни эгаллайди ва унинг атрофидаги майдон 8500 квадрат метрни ташкил қилади.

Фото: Palais bulles
Наоми Кемпбелл

Фото: Дзен
Туркиянинг Седир оролида супермоделнинг Вилла Ожо де Ҳорус номли ноёб дизайндаги эко-уйи бор, уй ярим шар шаклида қурилган бўлиб, унинг контурлари юқоридан қараганда Миср худоси Ҳорус кўзининг чизилган расмини такрорлайди. Афсонага кўра, мазкур рамз Ер юзидаги ва кейинги ҳаётдаги офатлардан ҳимоя қилади.

Фото: Дзен
Уйнинг ички қисми экологик жиҳатдан қулай ва автономдир: атрода кўплаб яшил ўсимликлар ва дарахтларни кўриш мумкин.

Фото: Дзен
Жон Траволта

Фото: Дзен
Жон Траволтанинг мазкур кўчмас мулки “аэропорт уй” сифатида ҳам танилган. Самолётларни коллекция қилиш актёрга аэропорт ҳудудидан ер сотиб олишга ва у ерда турар жой мажмуаси қуришга туртки бўлган. Кимдир ҳовлида машинаси билан кириб келса, Жон самолётда учиб келади. У американча уй ва аэропорт терминали бирлаштирилган лойиҳани шахсан ўзи ишлаб чиққан.

Фото: Cлаим Оут
Уйда бошқарув маркази, экипаж учун кабина ва уйнинг кириш қисмида самолётлар турадиган майдон ҳам мавжуд. Уйнинг ёнида иккита учиш-қўниш йўлаклари бор. Ҳудуднинг аввалги эгаси Жумболаир Aviation Estateс бўлган.

Дунё, Машҳур юлдузлар, Ғайриоддий уйлар, Ноодатий шаклда, Миср худоси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёга машҳур юлдузларнинг ғайриоддий уйлари (фото)