
Кеча бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати–2026 қуръа ташлаш маросими бутун мамлакатни бир ҳолатга келтирди — Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг илк мундиалида "K" гуруҳидан жой олди. Рақиблар жуда нуфузли: Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия, катта тажрибага эга Колумбия ва плей-офф ғолиби бўладиган жамоа.
Шу нуқтада Португалиянинг мундиаллар тарихида Осиё қитъасига қарши ўйинлар статистикаси янада қизиқ туюлади. Европанинг энг кучли термаларидан бири бўлган португаллар Осиё вакилларига қарши 6 марта майдонга тушган ва натижалар мутлақ устунликни ҳам, кутилмаган ютқазишларни ҳам ўз ичига олади.
Умумий ҳисоб: 3 та ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият.
Португалиянинг Осиёга қарши мундиал баҳслари шундай кўринишга эга:
• 1966 — Португалия 5:3 КХДР
Европа термаси ўша йиллар афсонаси Эйсебио бошчилигида кечган драматик ўйинда катта қийинчилик билан ғалаба қозонган.
• 2002 — Португалия 0:1 Жанубий Корея
Мезбонлар сюрпризи сифатида ёдда қолган ўйин.
• 2006 — Португалия 2:0 Эрон
Мувозанатлашган таркиб ўз устунлигини намойиш этган беллашув.
• 2010 — Португалия 7:0 КХДР
Мундиал тарихидаги ёрқин натижалардан бири.
• 2018 — Португалия 1:1 Эрон
Гуруҳ босқичидаги қийин баҳс — Эрон кураша олишини исботлаган ўйин.
• 2022 — Португалия 1:2 Жанубий Корея
Яна бир сенсация. Корея бу сафар ҳам кутилмаган натижа қайд этди.
Португалиянинг Осиё жамоаларига қарши ўйинлари кўрсатадики — рақиб қай даражада кучли бўлмасин, Осиё футболининг динамикаси ва интизоми уларни қисман қийнар экан. Бу эса Ўзбекистон учун илҳом берадиган жихатлардан бири.
2026 йилда термамиз Европа грандига қарши янги тарих ёзиш имкониятига эга бўлади. Рақиб кучли, аммо вазият умуман умидсиз эмас — мундиалга йўл олган жамоанинг ҳар бир ўйинида имконият бор.
Мухлислар эса битта нарсадан ишончда: бу йилги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон термаси курашдан чекинмайди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.