date

Ливерпуль бразилиялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи


Аталанта клуби ярим ҳимоячиси Эдерсон фаолиятини Англия Премьер-лигасининг топ-клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.

Журналистларнинг маълумотларига кўра, 26 ёшли бразилиялик футболчини Ливерпул жамоаси сотиб олишни режалаштирмоқда. Мерсисайдлик клуб ушбу трансферни январ ойидаги трансфер ойнасда амалга оширишни кўзламоқда.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, Эдерсоннинг бозор қиймати 45 миллион евро деб баҳоланмоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар кучга эга.

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 13 ўйинда майдонга тушиб, бир гол ва бирта самарали пас муаллифига айланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ливерпуль бразилиялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи