date

Трамп Франция ва Испанияни мундиалнинг етакчи даъвогарлари деб атади

Трамп Франция ва Испанияни мундиалнинг етакчи даъвогарлари деб атади

Жаҳон чемпионати–2026 яқинлашар экан, турнир мезбонларидан бири — АҚШ президенти Доналд Трамп футибол оламида қизғин муҳокамага сабаб бўлган баёнотлар билан чиқди. Унинг фикрича, мусобақанинг асосий фаворитлари қаторидан Франция ва Испания алоҳида ажралиб турибди.

M6 француз телеканалига берган интервьюсида Трамп Франция терма жамоасини мақтар экан, уларнинг салоҳиятига юқори баҳо берди:

«Франция ўта кучли, мувозанатли таркибга эга. Албатта, улар чемпионлик учун даъвогар жамоалардан бири. Биз эса мезбон сифатида мусобақани энг юқори даражада ўтказишга тайёрмиз — бу жаҳон чемпионати ҳақиқий шоу бўлади», — деди у.

Бироздан сўнг испаниялик журналистлар билан суҳбатда Доналд Трампнинг фикрлари яна диққатни тортди. У Испания термасини ҳам юксак баҳолаб, уларни мундиал фаворитлари қаторига қўшди:

«Испания ҳар доим мувозанатли, маъно касб этган ўйин намойиш этадиган жамоа бўлиб келган. Уларнинг таркиби, услуби ва руҳи жуда чиройли шаклланган. Мен Испанияни жуда яхши кўраман ва уларнинг чемпионлик имкониятлари катта деб ўйлайман», — деди АҚШ президенти.

Доналд Трампнинг икки жамоага нисбатан бундай илиқ ва қўлловчи фикрлари мундиал атрофидаги қизиқишни янада кучайтирди. Олдинда турган энг йирик футбол турнирида Франция ҳам, Испания ҳам ҳақиқий титул учун курашувчилардан бири бўлиб кўринмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Трамп Франция ва Испанияни мундиалнинг етакчи даъвогарлари деб атади