date

Луис Энрике Забарнини янги позицияда синамоқда


Парижнинг ПСЖ жамоаси Франция чемпионатининг 15-турида "Ренн"га қарши бўлиб ўтадиган учрашувга тайёргарлик кўрмоқда. PSG Community хабарига кўра, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике янги тактик схемаларни синовдан ўтказмоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, испан мутахассиси машғулотлар давомида украиналик ҳимоячи Илья Забарнийнинг позициясини ўзгартирган. Энрике футболчини марказий ҳимоя чизиғидан ўнг қанотга ўтказган.

Ушбу позицияда одатда марокашлик Ашраф Ҳакими ҳаракат қилади. Бироқ Ҳакими жароҳат олганлиги сабабли яқинлашиб келаётган ўйинда иштирок эта олмайди.

Унинг ўрнини украиналик футболчи эгаллаши мумкин. ПСЖ ва "Ренн" ўртасидаги учрашув бугун, 6-декабр куни Парижда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Луис Энрике Забарнини янги позицияда синамоқда