Wojciech Grzedzinski / Anadolu Agency / Getty Images
АҚШнинг янги сайланган президенти Доналд Трамп бир неча марта Россия-Украина урушини тугатишга ваъда берган. Ғарб нашрлари хабарига кўра, унинг маслаҳатчилари фронт чизиқларини музлатиш, демилитаризация қилинган ҳудуд яратиш ва Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини кечиктиришни таклиф қилмоқда. Бироқ, Трамп ҳозирча аниқ бир режа тақдим этмаган, фронтдаги вазият эса тез ўзгармоқда.
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмурияти Киевга Американинг узоқ масофани нишонга ололадиган ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудларига зарба йўллашга рухсат берди. Шу билан бирга, Россия Днипрога янги баллистик ракета билан зарба берди ва ядровий қуролдан фойдаланиш остонасини пасайтирди.
АҚШнинг Украина бўйича собиқ махсус вакили ва НАТОдаги АҚШ элчиси бўлган Курт Волкер «Медуза»га берган интервюсида Москва ва Киев Трампнинг иккинчи президентлиги давридан нималарни кутгани ҳақида фикр билдирди.
Оқ уй қарорлари ҳақида. Украинага ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудларига зарба учун рухсат ва тез орада етказиладиган пиёдаларга қарши миналар
— Мен тушунмайман, нега бу ишга аввал бошданоқ қўл урмадик? Умуман, ўзи нега бу чекловларни киритдик? Ҳозир бунга тайёр эканмиз, нега икки йил аввал буни амалга ошира олмадик?
Халқаро ҳуқуқда қурол қўлланиш радиусини чеклаш ғоясининг ҳеч қандай асоси йўқ. Украинага ҳужум қилинди, у ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Россия ўз ҳудудидан Украинага ҳужум қилмоқда — бунга жавоб зарбалари бермаслик учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Бу чекловлар тўлиқ Байден маъмурияти томонидан ўйлаб топилган эди. Улар бундай қилмасликлари керак эди ва ҳеч ким бунга эътироз ҳам билдиролмасди. Энди эса Россия бу чекловлар бекор қилинишидан катта шов-шув ясаяпти, аслида бу чекловлар умуман бўлмаслиги лозим эди.
Бу чекловларни олиб ташлаш фурсати етиб келганди. Мен тушунмаётган яна бир нарса, нега биз бу ҳақда эълон қиляпмиз? Агар биз чекловларни бекор қилмоқчи бўлсак, шунчаки олиб ташлашимиз керак. Агар биз миналарни беришни режа қилган бўлсак, берайлик, бўлди. Бу оламшумул воқеа бўлиши шарт эмас.
Трамп томонларни музокара столига қандай ўтқазиши ҳақида
— Киевни музокара столига ўтқазишда муаммо йўқ, асосий муаммо Москвада. Путин билан боғлиқ муаммо шундаки, унинг талаблари Украинага тўлиқ эгалик қилишдан иборат ва бошқа ҳеч нарса уни қониқтирмайди. Сиз ўт очишни тўхтатиш, демилитаризация қилинган ҳудудлар, автоном минтақалар ва шу кабилар ҳақида гаплашиб, Путинни қониқтира олмайсиз. Чунки у ҳеч қачон қониқмайди. Бундай шахсни шунчаки тўхтатиш керак.
Умид қиламанки, Трамп Путинга урушни тўхтатишини айтиш билангина чекланмайди, Россия бундай қилмаса, АҚШ Украинага керакли маблағларни бериш, исталган қуролларни сотиб олиш ва уларни ўз хоҳишига кўра ишлатиш имконини бериш билан ҳам таҳдид қилади. Путин учун тўғри сигнал шундаки, Украина ва Ғарб Россияга нисбатан куч позициясидан чиқиш қилиши керак.
Байден маъмурияти эса ҳаммасини аксинча қилган. Улар доимо шубҳаланган, кечиктирган ва чекловлар ўрнатган. Бу Путинга бизда қатъият, хоҳиш ва ишлаб чиқариш имкониятлари йўқлигини кўрсатган. Биз вазиятни ўзгартиришимиз ва Путинни ишонтиришимиз керак: бизда етарли имкониятлар, маблағ ва вақт бор, шу сабабли ё тўхтанглар, ё ўзларингизга зарар етказинг, деб. Агар президент Трамп айнан шундай ҳаракат қилса, бу самарали бўлиши мумкин, деб ўйлайман.
Трамп маслаҳатчилари версиясига кўра, урушни тугатиш режалари ҳақида
— Менимча, бунинг ҳаммаси (фронт чизиқларини музлатиш, демилитаризация қилинган ҳудуд яратиш, Украинанинг НАТОга қўшилишини 20 йилга тўхтатиб туриш) тўғридан тўғри Трампнинг ташаббуси эмас. У ўз қарорларини ўзи қабул қилади. Уни бу жараённинг майда деталлари қаттиқ ташвишлантираётгани йўқ. Уни ташвишлантираёган асосий нарса — урушни тугатиш: шунчаки бир-бирингизни ўлдиришни бас қилинг, дейиш.
Аввал ҳам таъкидлаганимдек, Путин билан боғлиқ масала бундай деталларда эмас. У фақатгина Украинани эгаллашни истайди. Шунинг учун унга жуда содда тилда «Сен тўхташинг керак», деб айтилмоғи керак. Унга тўхташга мажбур қилиш зарур.
Трамп Украина ғалабасини «қурбон» қилиши мумкинми?
— Ҳа, агар Украина ғалабаси сифатида унинг ўз ҳудудларини қайтариш ва Россия қўшинларини мағлуб қилишни тушунсангиз. Менимча, Трамп урушни ҳозироқ тугатишни афзал кўради.
Агар урушнинг Украина ғалабаси билан тугаши деганда мустақил, суверен, Европанинг демократик давлати сифатида тан олинишни, доимий хавфсизлик кафолатларига эга бўлишни, идеалда Европа Иттифоқи ва НАТОга аъзо бўлишни англатса, бу мақсадга бемалол эришиш мумкин, деб ўйлайман. Кейинчалик Россия оккупация қилган Украина ҳудудлари мақоми борасида баҳслар бўлиши мумкин. Бу баҳслар Болтиқ давлатлари ва Шарқий Германия билан 40 йил давом этган ёки Шимолий Кипр масаласидаги баҳслар каби бўлади. Бу узоқ вақт давом этиши мумкин, аммо фаол ҳарбий ҳаракатларсиз.
Албатта, Украина билан мулоқот қилмасдан ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Аммо, менимча, украинлар учун ҳам урушни тугатиш ва келажакка интилиш имконияти муҳим. Агар сиз Украинадаги айрим одамлар билан гаплашсангиз (ҳамма билан эмас, аммо айримлар билан), улар мамлакатнинг шарқий ҳудудлари сезиларли даражада вайрон бўлгани ва у ерларда деярли ҳеч ким яшамаслигини тан олишади. Шу сабабли, ҳозирда бу ҳудудларга уларнинг боғланиши анча пастроқ.
Киевнинг Трамп маъмурияти билан қандай ишлаш кераклиги ҳақида
— Украина қатъият билан ўз позициясини баён қилиши керак: «Биз суверен, мустақил, Европанинг демократик давлатимиз. Биз Украинани сақлаб қоламиз ва АҚШ ҳамда Ғарб томонидан кўрсатилган ёрдам учун миннатдормиз. Биз тинчликка қарши эмасмиз — биз ҳақиқатан ҳам тинчликни хоҳлаймиз», тарзида.
Тинчликка эришиш йўлидаги асосий тўсиқ — Путин, чунки у урушни истайди. Биз айнан шу ерда диққатимизни жамлашимиз керак: Путинни урушни тўхтатишга қандай ишонтириш мумкин? Агар уни тўхтатишнинг иложи топилса, тинчлик мустаҳкам бўлади. Украина позицияларини мустаҳкамлаш бўйича қадамлар айнан шунда мужассамдир.
Шунингдек, Украина НАТО ва Европа Иттифоқига қўшилишга интилишда давом этиши ва бу масалада ақлли ёндашувни сақлаши лозим. НАТОнинг 5-моддаси (ҳамма учун умумий ҳимоя) фақат ҳукуматнинг фактик назоратида бўлган ҳудудларга татбиқ этилиши керак. Оккупация қилинган ҳудудлар бўйича баҳслар бўлади, лекин Украина уларни ҳарбий йўл билан қайтармасликка тайёр бўлиши лозим.
Бу каби ёндашувлар Киев нуқтайи назаридан жуда оқилона бўлади. Лекин барчаси Украинага етарли даражада қўллаб-қувватлаш кўрсатилиши билан бошланиши зарур. Бу Путинни тўхтатиш ва Украинанинг муваффақиятини кафолатлаш учун муҳимдир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Сурия президенти Башар Асад мураккаб вазиятга изоҳ берди
АҚШ Грузия билан стратегик ҳамкорликни тўхтатди
Муваффақият қозониш йўлидаги энг катта тўсиқ
Грузия бош вазири президентдан лавозимдан кетишни талаб қилди
Ўзбекистон фуқаролари Хитойга 30 кун визасиз саёҳат қилиши мумкин
Сурияда исёнчилар Россия техникасини қўлга киритди ва Идлибни назоратига олди
Журналистлар учун энг хатарли ҳудуд