00:21 / 02.01.2025
98

Коинотдаги чиқиндилар Ер орбитасини фалаж қилиши мумкин

Коинотдаги чиқиндилар Ер орбитасини фалаж қилиши мумкин
Фото: Shutterstock
Коинотдаги чиқиндилар Ер орбитасига хавф солмоқда, деб ёзди CNN. Охирги тўрт йил ичида коинотга турли жисмларни учириш суръати кескин ўсди. Бу таҳдидли вазиятни юзага келтиради, деди Аризона университети профессори Вишну Редди.

Гап Кесслер синдроми ҳақида бормоқда - космик кемаларнинг тўқнашуви ёки уларнинг қолдиқлари минглаб ва минглаб янги, кичикроқ бўлакларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Уларнинг аксариятини кўз илғамайди, деб таъкидлади олим. Кесслер синдромининг эҳтимолий назоратсиз ривожланиши узоқ вақт давомида ракеталар парвозини имконсиз қилиши мумкин.

Редди сўзларига кўра, геостационар орбита алоҳида хавф туғдиради. У тахминан 35 минг километр баландликда жойлашган бўлиб, бу ерда телевидение ва алоқа йўлдошлари жойлашган. Агар Кесслер синдроми юзага келса, бу орбитани тозалаш жуда қийин иш бўлади.

Европа космик агентлиги маълумотларига кўра, 1957 йилда космик тадқиқотлар бошланганидан бери коинотда 650 дан ортиқ «портлаш, тўқнашув ёки парчаланишга олиб келган аномал ҳодисалар» содир бўлган.

Бундай ҳодисалар қаторига сунъий йўлдошларнинг тасодифий тўқнашуви, ракета ва космик кема қисмларининг кутилмаган портлаши, АҚШ, Россия, Ҳиндистон ва Хитой каби мамлакатларда ўтказилган қурол-яроғ синовлари ва улар орбитадаги турли баландликларда парчаларни сочиши киради.

Икки космик объект ўртасидаги сўнгги йирик тасодифий тўқнашув 2009 йил феврал ойида содир бўлган. Шунда Россиянинг «Космос 2251» ҳарбий сунъий йўлдоши Американинг Iridium алоқа сунъий йўлдоши билан тўқнашди. Оқибатда диаметри тахминан 10 см бўлган 2 мингга яқин парчалар улкан булутни ҳосил қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг