
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси матбуот хизмати расмий хабар берди. Мамлакатимизда 2025-йилги футбол Суперлигаси мавсумида илк бор аёллар бош ҳакам ассистенти сифатида майдонга чиқади.
“Сурхон” ва “Шўртан” жамоалари ўртасидаги ўйинда Кристина Середа ва Зилола Раҳматова бош ҳакамнинг ёрдамчилари сифатида иштирок этади. Шунингдек, Гулшода Саийтқулова мазкур учрашувда захира ҳаками, Дилдора Рустамова эса AVAR ҳаками бўлади.
Ушбу футбол учрашуви Суперлиганинг 28-тур доирасида ўтказилади. Қайд этилишича, аёл ҳакамларнинг мазкур учрашувда фаолият юритиши улкан тажриба бўлиб хизмат қилади.
Келгусида аёл ҳакамлар расмий футбол ўйинларида мунтазам равишда иштирок этиши кутиламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.