date

Америкада ўзбекча тўй ҳайратга солди

Америкада ўзбекча тўй ҳайратга солди
Ижтимоий тармоқларда ўзбекистонликлар АҚШ кўчаларида ўзбекча тўй ташкил қилгани акс этган видео кенг тарқалди. Ушбу видео телеграм каналларида ҳам қизғин муҳокама қилинди.

Видеода куёв ва унинг дўстлари "Куёв навкар" маросимини ўтказгани, куёв жўралари миллий қўшиқлар садолари остида келин уйига етиб боргани тасвирланган. Бундан ташқари, келин уйи ўзбек тўйларига мос равишда безатилгани ҳам кўзга ташланади.

Видеони томоша қилган фойдаланувчилар маълум қилишича, келиннинг америкалик қўшнилари бу ноодатий тантанадан ҳайратда қолган. Улар дастлаб бу воқеанинг тўй эканини тушунмаган, балки бир гуруҳ йигитларнинг костюм-шимда рақсга тушиб, бирор уйга кириб кетганини кузатиб ҳайрон қолишган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда яқинда дабдабали тўйлар учун чекловлар жорий этилган. Ҳукумат фуқароларни молиявий муаммолардан асраш мақсадида тўйлар устидан назоратни кучайтирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкада ўзбекча тўй ҳайратга солди