Фото: AP Photo
Литва президенти Гитанас Науседа Калининградни тегишли ном билан аталиши керак бўлган тарихий Литва шаҳри деб атади. У тегишли фикрни ўзининг Х тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
"Бугунги кунда Калининград вилояти деб аталадиган Кичик Литванинг туб аҳолиси аллақачон йўқ бўлиб кетган. У ердаги Литва маданиятининг сўнгги изларини сақлаб қолиш муҳим аҳамиятга эга. Россия қанчалик уринмасин, Караляучюс ҳеч қачон Калининград бўлмайди", деди Науседа.
Россия бунга қандай муносабат билдирди?
Литва президентининг Калининград ҳақидаги баёноти Вильнюснинг ҳудудий даъволарини кўрсатади ва Россия томонидан кўрилаётган хавфсизлик чораларини оқлайди, дея муносабат билдирди Путиннинг матбуот котиби Песков.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова эса Литва президентига тарихни ўқишни тавсия қилди. У Гитанас Науседани “картондан ясалган навбатдаги жинни” деб атади.
"Мен Литванинг пойтахти Вилно ва Каунас эмас, Вильнюс деб аталишига сабаб нима эканини эслатиб ўтаман, холос. Бу 1939 йилда Литва томони билан Вилно шаҳри ва Вилна вилоятини Литва республикасига бериш ҳамда Совет иттифоқи ва Литва ўртасида ўзаро ёрдам тўғрисида шартнома тузган Сталиннинг қарори эди.
Шуни ҳам эслатиб ўтмоқчиманки, Литванинг Болтиқ денгизидаги энг йирик порти 1945 йилда қизил армиянинг фидокорона жасорати туфайли Мемелдан Клайпеда деб қайта номланди ва узил-кесил Литвага тегишли бўлди", деди Захарова.
У тарих Литва президентини “шунчалик қаттиқ қийнаётган бўлса”, Вильнюс Совет иттифоқининг Литвага қилган бу “совға”ларини қайтариб бериши мумкинлигини айтди.
Кичик Литва — Пруссиянинг тарихий этнографик ҳудуди бўлиб, унда прусс литваликлари яшаган. У ҳозирги Калининград вилояти ҳудудида жойлашганди. Караляучюс — Калининграднинг литвачадаги номи. 2023 йил май ойида Литва парламенти аъзолари, Вилюс Семешка ва Паула Кузмицене, Калининград вилояти ва шаҳар номларини литва тилида алмаштиришни таклиф қилди. Улар ҳозиргилари “Россия нарративининг бир қисми” бўлиб хизмат қилишини айтди.
Бироқ, Клайпед университетида буни сиёсийлаштириш деб ҳисобладилар.
“Агар биз фақат эски, анъанавий номлардан фойдаланадиган бўлсак, одамларни чалғитиб қўямиз. Одам харитани қўлига олади-ю, бу номларни топа олмайди”, дея тушунтирди профессор Даля Киселюнайте. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди
Курскда қора ниқоб таққан 16 ёшли ўсмир мактабга бостириб кирди
Якуний ҳукм чиқди: 700 миллион долларлик бойлик чиқиндихонада қоладиган бўлди!