Хитой космонавтлари биринчи бор орбитада кислород ва этилен ишлаб чиқарди

1 дақиқа ўқиш1.8K
Хитой космонавтлари биринчи бор орбитада кислород ва этилен ишлаб чиқарди
Этилен ракетанинг ёқилғи ишлаб чиқаришда ишлатилиши мумкин.

"Шэньчжоу-19" космик миссияси экипажи "Тяньгун" орбитал станциясида биринчи марта сунъий фотосинтез орқали кислород ва этилен ишлаб чиқариш бўйича муваффақиятли эксперимент ўтказди.

Космонавтлар углекислота ва сувни кислородга айлантириб, этилен — ракетанинг ёқилғиси ишлаб чиқаришда қўлланиладиган моддани ҳам олишди. Бу ютуқ Хитойни узоқ муддатли космос тадқиқотларига, жумладан, 2030 йилга мўлжалланган Ойга қўниш миссиясига бир қадам яқинлаштиради.

Экспериментлар пайтида космонавтлар яримўтказгичли катализаторлар ёрдамида углекислота ва сувни кислородга айлантиришди. Янги технологиянинг асосий афзаллиги шундаки, унинг самарадорлиги оддий ҳарорат ва босим шароитида юқори бўлиб, бу энергия сарфини сезиларли даражада қисқартиради. Бу Хитойнинг усулини анъанавий электролиздан устун қилади.

Масалан, Халқаро космик станцияда (МКС) ўтказилган илмий ишлар микрогравитациянинг табиий фотосинтезга таъсирини кўрсатган, аммо МКС технологиялари асосан электролизга таянган.

Хитойнинг янги ишланмаси эса ўсимликлар фотосинтезини кимёвий ва физик усуллар билан имитация қилади, бу эса узоқ миссиялар учун муҳим аҳамиятга эга.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?