Қорақалпоғистонда 75 миллион йиллик динозавр суяклари топилди

1 дақиқа ўқиш2.3K
Қорақалпоғистонда 75 миллион йиллик динозавр суяклари  топилди

Қорақалпоғистонда жаҳон илмий ҳамжамиятини ҳайратга солган топилма аниқланди — Султон Увайс тоғларида тахминан 75 миллион йил аввал яшаган динозаврнинг тошга айланган суяк қолдиқлари топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат геология музейи маълум қилди.

Маълумотларга кўра, қазилма тадқиқотлари Қорақалпоқ давлат университети ва Геология музейи олимлари ҳамкорлигидаги экспедиция давомида амалга оширилган. Текширувлар чоғида қадимги йиртқич калтакесакка тегишли бўлиши мумкин бўлган суяк бўлаклари — умуртқа қисмлари, болдир суяги ва бошқа элементлар топилган.

Геология музейи директори Аҳмаджон Аҳмедшаевнинг таъкидлашича, ушбу суяклар бўр даврига мансуб бўлиб, уларнинг аниқ тури ва илмий таснифи халқаро мутахассислар иштирокидаги лаборатория таҳлилларидан сўнг эълон қилинади.

Ҳозирда ноёб намуналар илмий лабораторияларда махсус ускуналар ёрдамида ўрганилмоқда. Тадқиқот натижалари динозаврлар эволюцияси ва Марказий Осиё геологик тарихи бўйича муҳим маълумотларни очиб бериши кутилмоқда.

Олимлар бу топилмани Ўзбекистондаги палеонтологик изланишлар учун янги босқич деб баҳоламоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?