
Америка Қўшма Штатлари аэродромлар хавфсизлигини таъминлаш учун янги — ғилдиракли роботлардан фойдаланишни бошлади. Мазкур роботлар, асосан, ёввойи табиат ва қушлардан келиб чиқадиган хавфларни бартараф этишга хизмат қилади.
Аэропортлар учун қушлар катта муаммо ҳисобланади. Улар самолёт моторларига кириб кетиб, оғир техник носозликлар ва ҳатто ҳалокатли ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин. Қушлар олд шиша панелларини шикастлаши, бошқарув тизимларига зарар етказиши эҳтимоли юқори. Шунингдек, ердаги сутэмизувчилар — қўнғирлар, кийиклар ва бошқа ҳайвонлар учиш-қўниш йўлакларига чиқиб, техник қурилмаларга путур етказиши, ерни кавлаш орқали структураларга хавф туғдириши мумкин.
Янги ишлаб чиқилган роботлар ана шундай ёввойи жонзотларни огоҳлантириб, у ердан ҳайдаш вазифасини бажаради. Уларнинг ҳар бири тахминан 3000 АҚШ доллари туради ва аэродром атрофини кузатиб, жонзотлар пайдо бўлишига жавоб қайтариш имкониятига эга.
Ихтирочилар бу роботларни келгусида янада такомиллаштиришни кўзламоқда. Уларга дронлар каби автоном ҳаракат қилиш имконияти, белгиланган йўналишлар бўйича ҳаракатлана олиш, турли ландшафтларга мослашиш, кунлаб тўхтовсиз фаолият юритиш ва ақлли таниб олиш тизимлари қўшилиши режалаштирилган.
Бундай функциялар роботларга ҳар хил вазиятда самарали ҳаракат қилиш, хавфга мос равишда энг тўғри тактикани танлаш имконини беради. Натижада, аэропортларда ҳам ҳайвонлар, ҳам инсонлар хавфсизлиги янада мустаҳкамланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар