date

Сунъий йўлдош алоқа компанияларига солиқ имтиёзи берилади

Сунъий йўлдош алоқа компанияларига солиқ имтиёзи берилади
2026-йилдан бошлаб Ўзбекистонда сунъий йўлдош алоқа технологияларини ривожлантираётган компанияларга солиқ имтиёзлари тақдим этилади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг олис ҳудудларида алоқа ва интернет сифатини яхшилаш мақсадида сунъий йўлдош алоқа технологияларини ривожлантиришга оид қарорни имзолади.

Мазкур ҳужжатга кўра, 2026-йил 1-январдан бошлаб ўрта ва паст орбитага сунъий йўлдош алоқа тизимларини жорий этаётган компаниялар беш йил давомида божхона тўловлари, ҚҚС ва фойда солиғидан озод этилади. Шунингдек, мамлакатда ер усти тармоқлари қамровига эга бўлмаган ҳудудларда сунъий йўлдош тармоқларини жорий этиш ва интернет хизматларини тақдим этиш учун ҳуқуқий шароитлар яратилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сунъий йўлдош алоқа компанияларига солиқ имтиёзи берилади