
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегаралари туташ нуқтаси ҳақидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжат Сенатга юборилди.
Мазкур шартнома 2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида уч давлат етакчиларининг учрашуви чоғида имзоланган эди. Ушбу ҳужжатда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлат чегаралари туташадиган аниқ нуқта белгиланган, шунингдек, ушбу ҳудуддаги чегаралар чизиғи тасвирланган.
Депутатлар фикрига кўра, ушбу шартноманинг қабул қилиниши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ўзаро ишонч ва уч давлат ўртасидаги стратегик шерикликни ривожлантиришга хизмат қилади. Бундан ташқари, ҳужжат чегарадош ҳудудларда яшовчилар ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш, савдо-сотиқни ривожлантириш, қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш ва янги иш ўринларини яратиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегаралари бўйича шартнома маъқулланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар