
Ўзбекистондаги “Ўткир тергов” кўрсатувининг “Қайнона гўштидан мантилар тайёрлаган келин” номли эпизоди ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Азиз Абидов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатда бундай ҳолатлар кузатилмаган ва бирорта суд бундай ишни кўриб чиқмаган. Абидов қўшимча қилишича, кўрсатув ижодкорлари “ҳақиқий воқеаларга асосланган” деган ёзувни қўшган бўлса-да, бу сафар воқеани жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўзлари тўқиб чиқарган.
Шунингдек, Абидов ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини бу каби воқеаларни нотўғри талқин қилишдан тийилишга чақирди. 29-октябр куни эфирга узатилган мазкур кўрсатув ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳозиргача Миллий TVнинг YouTube’даги расмий каналидан ушбу эпизод 600 минг мартадан ортиқ томоша қилинган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.