
Қозоғистоннинг авиакомпанияси Qazaq Air 7-ноябрдан бошлаб Астана ва Самарқанд ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризм қўмитаси маълум қилди.
Мазкур йўналиш ҳаракатни қулайлаштириш, шунингдек, икки давлат ўртасидаги туристик, ишбилармонлик ва маданий алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади. Парвозлар ҳафтасига икки марта – жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.
Чипта нархи бир томонга 1,3 миллион сўмдан (60,6 минг тенгеден), икки томонга эса 842,8 минг сўмдан (36,9 минг тенгеден) бошланади. Qazaq Air 2015-йилнинг охиридан бери авиация бозорида фаолият олиб боради.
Компания Қозоғистон ичида ва қўшни давлатларнинг чегара ҳудудларига рейслар амалга оширади. Авиакомпаниянинг марказий ҳаво боғламаси Астана аэропортида жойлашган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.