date

Нью-Йорк мэри ўзбек ҳамшираларига миннатдорчилик билдирди

Нью-Йорк мэри ўзбек ҳамшираларига миннатдорчилик билдирди
Нью-Йорк шаҳри мэри Зоҳран Мамдани ўз тарафдорлари олдида сўзга чиқиб, сайловлардаги ғалабасида кўрсатган қўллаб-қувватловлари учун ўзбекистонлик ҳамшираларга миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, янги шаҳар раҳбари Мексика бувижонлари, Яман савдогарлари, Сенегал таксистлари ва Нью-Йоркда яшовчи бошқа миллий озчилик вакилларига ҳам ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

"Бу шаҳар — сизнинг шаҳарингиз ва бу демократия ҳам сизники", — таъкидлади Зоҳран Мамдани. Нью-Йорк мэри ўзининг сиёсий дастурида олти ҳафталикдан беш ёшгача бўлган болалар учун бепул парвариш хизматларини жорий этиш, шаҳарнинг ҳар бир туманида давлат томонидан субсидияланувчи озиқ-овқат дўконларини очиш каби таклифларни илгари сурди.

Бундан ташқари, Мамданининг сайловолди ваъдаларидан шаҳар автобусларини бепул қилиш, бир миллион ижарачилар учун ижара нархларини музлатиб қўйиш каби режалар ҳам мавжуд. У, шунингдек, шаҳарнинг энг бой аҳолисидан юқори солиқ ундириш ва корпоратив солиқ ставкаларини оширишни таклиф қилиб, ушбу маблағларни ўз ғояларини амалга ошириш учун сарфлашни режалаштирмоқда.

Танқидчилар эса бу режаларни амалга оширишни реал эмас деб баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йорк мэри ўзбек ҳамшираларига миннатдорчилик билдирди