
Россия терма жамоасининг собиқ мураббийи Сергей Балахнин терма жамоа ва клубларнинг халқаро майдонга тез орада қайтишига ишонмаяпти. У бу ҳақдаги фикрларини “Евро-Футбол.Ру” нашрига берган интервьюсида билдирди.
“Албатта, бунга ишонмайман. Хоҳлардим, лекин мен кўраётган нарса — европаликларнинг бизга муносабати.
Ҳатто ФИФА ёки УЕФАда кимдир бизни мусобақаларга қўйишни истаса ҳам, Европа буни қабул қилиши аниқ эмас. Масалан, Англия терма жамоаси билан ўйин қандай бўлади, қаерда ўтказилади?
Нейтрал майдонми? Умуман аниқлик йўқ.
Барибир Туркияда ҳам, Венгрияда ҳам ўйнашмайди. Буюк Британияда шунчалик катта шов-шув бўладики, ҳамма ўйнашдан бош тортади.
Сиёсий янгиликлар фонида бу умуман мос келмайди. Ҳатто махсус ҳарбий амалиёт тез орада тугаса ҳам, бизни дарров қабул қилишмайди.
Мен тез ўзгаришларни кутмаяпман: биз фақат Англия ҳақида гапиряпмиз, яна Болтиқбўйи, Франция, Голландия бор — ким билан ўйнаймиз?” — деди Балахнин. Аввалроқ УЕФА Россия бўйича қарор қабул қилгани маълум бўлганди.
Европа футбол ассоциацияси амалдорлари Халқаро олимпиада қўмитаси (ХОҚ) мисолида россияликларни халқаро майдонга қўймасликка қарор қилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.