date

Исроил Мадримовнинг навбатдаги жангги қачон ва қаерда бўлади?

Исроил Мадримовнинг навбатдаги жангги қачон ва қаерда бўлади?

2026 йил 24 январь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳри профессионал бокс мухлислари учун яна бир шов-шувли оқшомга мезбонлик қилади. Мазкур турнирда ҳамюртимиз, ўзбекистонлик иқтидорли боксчи Исроил Мадримов ҳам рингга кўтарилиб, навбатдаги муҳим жангини ўтказади.

Маълумотларга кўра, Мадримов Доминикан Республикаси вакили Луис Давид Салазарга қарши баҳс олиб боради. Ҳар икки спортчи ҳам профессионал фаолияти давомида муносиб натижаларга эришган. Исроил Мадримов ҳозирга қадар 12 та жанг ўтказиб, шундан 10 тасида ғалаба қозонган, 7 та жангни нокаут билан якунлаган. Унинг бўлажак рақиби Луис Давид Салазар эса 21 та жангда қатнашиб, 20 марта ғалаба қозонган ва 7 та нокаутни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Бу тўқнашув Мадримов учун алоҳида аҳамиятга эга. Сабаби, у сўнгги марта 22 февраль куни америкалик Виржил Ортизга қарши рингга чиққан ва кескин курашларга бой жангда очколар бўйича мағлуб бўлган эди. Шу боис, Лас-Вегасдаги баҳс Исроил учун ўз мавқеини янада мустаҳкамлаш, чемпионлик пойгасида қолиш ва мухлислар ишончини оқлаш имконияти сифатида қаралмоқда.

Бокс ихлосмандлари ушбу жангдан катта интрига кутмоқда. Мадримовнинг тажрибаси, жисмоний тайёргарлиги ва характерини инобатга олсак, у бу сафар рингда бор кучини ишга солиши аниқ. Лас-Вегасдаги оқшом ўзбек бокси учун яна бир муҳим синов бўлиши шубҳасиз.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Исроил Мадримовнинг навбатдаги жангги қачон ва қаерда бўлади?