date

Муниса Ризаева қачон концерт беради ва унинг режалари қандай?

Муниса Ризаева қачон концерт беради ва унинг режалари қандай?

Сўнгги пайтларда мухлисларни энг кўп қизиқтирган саволлардан бири — Муниса Ризаева қачон концерти билан саҳнага қайтади? Хонанда бу саволга очиқ ва самимий жавоб берди.

Унинг айтишича, ҳозирча барча эътиборини фарзандига қаратган.

“Менда кичкина фарзандим бор. Ҳозир унга жуда кам вақт ажратаяпман. Шу сабабли сал каттароқ бўлиб олсин, кейин саҳнага қайтаман”, — дейди хонанда.

Муниса Ризаеванинг сўзларига кўра, агар ҳаммаси режа бўйича кетса, 2026 йилда концерт бўлиши мумкин. Энг қизиғи, у буни катта шоу сифатида эмас, балки фақат бир кунлик ва “Ҳумо Арена” саҳнасида ўтказишни режалаштиряпти.

“Ҳудо хоҳласа, 2026 йил. Кўрамиз. Лекин концерт "Ҳумо"да бўлади ва фақат бир кун”, — дея якунлади хонанда.

Қисқаси, мухлислар сабр қилади, аммо қайтиш — шов-шувли бўлиши аниқ.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Муниса Ризаева қачон концерт беради ва унинг режалари қандай?