date

Роберт Де Ниро ва Эмин Агаларов ҳамкорлик қилади

Роберт Де Ниро ва Эмин Агаларов ҳамкорлик қилади
Машҳур Голливуд актёри Роберт Де Ниро озарбайжонлик тадбиркор ва мусиқачи Эмин Агаларов билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Эмин Агаларов ўз Instagram саҳифасида Роберт Де Ниро билан биргаликда Nobu Hotel лойиҳасини амалга ошириши ҳақида эълон қилди.

Ушбу лойиҳа Озарбайжондаги Sea Breeze ҳудудида амалга оширилади. Озарбайжонлик тадбиркорнинг сўзларига кўра, у Роберт Де Ниро билан дўстлик алоқаларига эга ва актёр келаси йилда Бокуга ташриф буюриши кутилмоқда.

Эмин Агаларов Ўзбекистонда ҳам катта туристик лойиҳани амалга оширмоқда. Лойиҳага кўра, Чорвоқ сув омбори бўйида жойлашган Sea Breeze ҳудудида пляжлар, меҳмонхоналар, коттежлар, дўконлар, ресторанлар, спорт ва дам олиш масканлари барпо этилиши режалаштирилган.

Ушбу лойиҳа учун тахминан 5 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Роберт Де Ниро ва Эмин Агаларов ҳамкорлик қилади