
Хитойнинг STAR.VISION компанияси ўзининг гиперспектрал сунъий йўлдошларидан бирига «Самарқанд-2028» номини беришга қарор қилди. Шунингдек, компания 2028-йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган Халқаро Астронавтика Конгрессини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.
Бу қарор «Ўзбеккосмос» агентлиги билан имзоланган стратегик меморандум доирасида қабул қилинди. Ҳужжат сунъий йўлдошлар соҳасида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, космик технологияларни ривожлантириш ва илмий-технологик интеграцияни мустаҳкамлашни назарда тутади.
Томонлар шунингдек, гиперспектрал маълумотлардан фойдаланиб, пахта ва буғдойнинг миллий хариталарини яратиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.