date

Евроиттифоқ Мета устида текширув бошлаши мумкин

Евроиттифоқ Мета устида текширув бошлаши мумкин
Еврокомиссия Мета корпорациясига қарши монополияга қарши текширув бошлашга тайёрланмоқда. Financial Times нашрининг хабар беришича, бунга Мета томонидан ўзининг сунъий интеллект технологиясидан WhatsApp мессенжерида фойдаланиши сабаб бўлади.

Нашр манбаларига кўра, расмий эълон яқин кунларда берилиши мумкин. Шунингдек, компания WhatsApp’да чат-бот ва сунъий интеллект ёрдамчисини интеграция қилган эди.

Ушбу воситалар Европа ҳудудида 2025 йил март ойидан бошлаб мавжуд бўлди. Ёзда Италия Мета ўзининг сунъий интеллект функцияларини бозорнинг кучли мавқеидан фойдаланиб илгари сурмоқда, деб алоҳида текширув бошлаган эди.

Кейинчалик компания бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг муқобил чат-ботларига чекловлар қўяётгани ҳақида айбловлар пайдо бўлди. Еврокомиссия ҳозирча эҳтимолий текширув бўйича изоҳ бермаган.

Мета эса текширувнинг бошланиши ҳақида расмий маълумотга эга эмаслигини айтиб, Италия ҳукуматининг даъволарини асоссиз деб атади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Евроиттифоқ Мета устида текширув бошлаши мумкин