АҚШ Тинч океанида кемага зарба берди Видео

АҚШ Қуролли кучлари Жанубий қўмондонлиги Тинч океанида бир кема уриб туширилганини маълум қилди. Ҳарбийлар баёнотига кўра, ушбу кема гўёки террористик тузилмалар томонидан фойдаланилган ва ноқонуний наркотик савдосига алоқадор бўлган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Қўмондонлик X ижтимоий тармоғидаги хабарда операция АҚШ мудофаа вазири Пит Ҳегсет кўрсатмаси билан ўтказилганини билдирди. Расмий версияга кўра, кема наркотиклар контрабандаси учун маълум йўналишлар бўйлаб ҳаракатланган ва “Жанубий найза” бирлашган тезкор гуруҳи кучлари томонидан нишонга олинган. Зарба оқибатида бортдаги икки киши ҳалок бўлган, яна бир киши тирик қолган.
Бундан аввал АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари очиқ денгизда, ҳеч бир давлатнинг ҳудудий сувлари ташқарисида “Маринера” танкерини қўлга олгани хабар қилинган. Кема 2025-йил 24-декабр куни Россия Федерацияси давлат байроғи остида сузиш учун вақтинчалик рухсат олган, бу рухсат Россия қонунчилиги ҳамда халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ берилгани қайд этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!