date

ТИВ Дубайда судланган ўзбекистонликлар бўйича расмий изоҳ берди

ТИВ Дубайда судланган ўзбекистонликлар бўйича расмий изоҳ берди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Дубайда ўзбекистонликлар судлангани ҳақидаги ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги хабарлар юзасидан расмий тушунтириш берди. Бу ҳақда uzdaily.uz хабар беради.

Вазирлик маълумотига кўра, воқеа 2025 йил апрелида содир бўлган ва унда Ўзбекистоннинг саккиз нафар фуқароси иштирок этган оммавий муштлашув қайд этилган.

21 январ куни Дубай суди муштлашувда қатнашган саккиз кишининг барчасига умрбод қамоқ жазоси тайинлаган. Яна бир нафар Ўзбекистон фуқаросига эса 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

ТИВ дипломатик ваколатхоналар ҳамда тегишли идоралар ҳолатни батафсил ўрганиш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўраётганини билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » ТИВ Дубайда судланган ўзбекистонликлар бўйича расмий изоҳ берди