Филу лақабли мушук беш ойда 250 километр йўл босиб уйига қайтди

Дунё1 дақиқа ўқиш374
Филу лақабли мушук беш ойда 250 километр йўл босиб уйига қайтди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Фил-у лақабли мушук Испаниядан Франсиядаги Олонзак коммунасида жойлашган уйига 250 километр йўл босиб, беш ой ўтиб қайтди.
  • У Эвелин ва Патрик Сир оиласи билан сафар пайтида машинадан тушиб қолган, бироқ оила буни анча кейин пайқаган.
  • 9 декабр куни Элен уни ҳовлисидан топиб, парвариш қилган ва ветеринария текширувида чип аниқлангач, эгаларини топишга муваффақ бўлган.
  • Фил-у 250 километр масофани қандай босиб ўтгани эса ҳозирча номаълум.

Испаниядан Франциягача бўлган узун масофа — одам учун ҳам оғир, мушук учун эса ҳақиқий мўъжиза. Аммо Филу лақабли мушук айнан шундай ишни амалга оширди: у 250 километрга яқин йўлни босиб ўтиб, ўз уйи жойлашган Францияга қайтиб келган. Бу ҳақда France Info хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Филунинг эгалари Эвелин ва Патрик Сир ёзда фарзандлари билан Испанияга дам олиш учун борган. Таътил якунлангач, оила ўтган йил августида ўзлари яшайдиган Олонзак коммунасига қайтиш учун йўлга чиққан.

Йўлда улар бензин қуйиш учун бир шохобчага тўхтаган. Шу пайтда Филу қандайдир вазиятда машинадан тушиб қолган. Энг аламлиси — оила бу ҳолатни дарҳол пайқамаган. Фақат кейинроқ, йўлда анча узоқлаб кетгач, мушук йўқлигини билиб қолишган.

Шошилинч равишда орқага — тўхтаган бензин қуйиш шохобчасига қайтишган. Аммо ўша ерда ҳам Филудан дарак бўлмаган. Қидирувлар натижа бермаган ва оила мушук йўқолиб қолган, деган оғир фикр билан уйига қайтган.

Орадан бутун беш ой вақт ўтди. Ҳеч қандай янгилик бўлмади. Аммо кутилмаганда, Олонзак коммунасида яшайдиган Элен исмли аёл оилага қўнғироқ қилди.

Аёлнинг айтишича, у 9 декабр куни Филуни ўз ҳовлисида кўриб қолган ва раҳми келиб, уни уйига олиб кириб парвариш қила бошлаган. Мушук шу ерда озиқланиб, паноҳ топган.

Бир куни Элен Филу йўталаётганини пайқаб қолади ва уни ветеринарга олиб боради. Текширув пайтида мутахассислар мушукда махсус чип борлигини аниқлашган. Чипдаги маълумотлар орқали эгаларининг контакти чиқиб, Элен Эвелин ва Патрик билан боғланган.

Шу тариқа, йўқолган деб ўйланган Филу ўз уйига қайтди.

Энг қизиқ жиҳати — мушук 250 километр масофани қандай қилиб босиб ўтгани ҳалигача сирлигича қолмоқда. У йўлни якка ўзи топганми, бирор транспортга “илиниб” ўтганми ёки одамлар ёрдам берганми — бу ҳақда аниқ маълумот йўқ.

Бир нарса аниқ: Филу ўз уйига қайтишда ирода ва “уй ҳисси”нинг нималигини бутун дунёга яна бир бор исботлаб қўйди.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Ўзбекистонлик икки жаҳон чемпиони муносиб тақдирланди: бирига уй, иккинчисига 200 миллион сўм берилди
  2. Дунё
    Россияда 5 минг рубллик сохта купюралар хавотир уйғотмоқда: уларда заҳарли моддалар аниқланган
  3. Дунё
    Трамп “Озодлик куни” сабабли икки куркани афв этди: улар байрам дастурхонига тортилмайди
  4. Дунё
    Таиландда филни чўмилтириш пайтида ходим унинг ичидаги чиқиндиларни қўли билан олиб ташлади (видео)
  5. Жамият
    Ўзбекистонда мушукдан ҳам катта каламуш кўрган йигитлар ҳайратда қолди (видео)
  6. Ўзбекистон
    Гулнора Каримова активларининг яна бир қисми қайтарилади
  7. Ўзбекистон
    Tashkent City Mall’да Янги йил арчасининг чироқлари тантанали равишда ёқилди (видео)
  8. Маданият
    Хонанда Оливия Родригонинг саҳнадаги оқ либоси ёмғир сабабли томошабинлар кўз ўнгида эриб кетди
  9. Дунё
    Мексикалик депутат губернаторнинг либосига кукун сепганликда айбланди (видео)
  10. Дунё
    Жанубий Африкада пастор издошларини ел чиқариш орқали "даволаётгани" билан шов-шувга сабаб бўлди