date

Ўзбекистон чегарасидаги тирбандлик учун жавобгарлар жазоланади

Ўзбекистон чегарасидаги тирбандлик учун жавобгарлар жазоланади
Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида юзага келган юк вагонлари тирбандлиги учун жавобгар компания раҳбарларини жазолашни талаб қилди. "Бу вазиятга сабаб бўлган компания раҳбарларини жавобгарликка тортинг ва менга ҳисобот беринг", деди Бектенов.

"Қазақстан темір жолу" (ҚТЖ) раҳбари Талғат Алдибергеновнинг маълум қилишича, 7-8 декабр кунлари Ўзбекистон транспорт вазири билан учрашувлар бўлиб ўтган. Учрашув натижасида ўзбек томони ҳар куни 1,8 минг вагонгача қабул қилишга тайёр эканини билдирган.

Бу эса вазиятни барқарорлаштириш ва дон экспортни қайта тиклаш имконини берган. "Учрашувларда бир нечта қўшма қарорлар қабул қилинди.

Биринчидан, Ўзбекистонда тезкор штаб ташкил этилди. Иккинчидан, барча ваколатли идоралар тун-у кун ишлашга ўтди.

Учинчидан, Ўзбекистон темир йўллари ҳар куни 1,8 минг вагонгача қабул қилишга, жумладан, 35 та поездни, шулардан 250 вагонни дон, ун ва бошқа товарлар билан қабул қилишга тайёр. Ҳозирги вақтда вазият барқарорлашмоқда, дон экспорти қайта йўлга қўйилди", деди Алдибергенов.

Шунингдек, Ўзбекистонда тезкор штаб ташкил этилиб, барча идоралар тун-у кун ишлаш режимига ўтгани қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон чегарасидаги тирбандлик учун жавобгарлар жазоланади