date

2025 йилнинг сўзи — Зумер

2025 йилнинг сўзи — Зумер
2025 йилнинг энг муҳим сўзи сифатида “зумер” танланди. Бу натижа “Грамота.ру” портали томонидан ўтказилган тилшунослар сўрови асосида эълон қилинди.

Сўровда шунингдек, “ёниш” (38%) ва “қизил байроқ” (37%) сўзлари ҳам юқори ўринларни эгаллади. Овоз беришда Россиянинг 23 та илмий ва таълим муассасасидан 469 нафар тилшунос иштирок этди.

Улар турли ёш гуруҳлари ва илмий мактабларни вакиллик қилган ҳолда, бир неча авлодларнинг фикрларини ҳисобга олишга имконият берди. Сўзни танлаш жараёни кўп босқичли методология асосида ўтказилди.

Дастлаб, мутахассислар луғатларда ҳали мавжуд бўлмаган, аммо кенг қўлланилаётган сўзларни саралашди. Кейин эса статистик таҳлил ёрдамида вақтинчалик ахборот сабаб оммалашган “бир кунлик” сўзлар чиқариб ташланди.

Бу жараёнда “чушпан”, “квадробер” ва “лабубу” каби сўзлар истеъмолдан чиқарилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » 2025 йилнинг сўзи — Зумер