date

АҚШ туристлардан ижтимоий тармоқ маълумотларини талаб қилмоқда

АҚШ туристлардан ижтимоий тармоқ маълумотларини талаб қилмоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти хорижий туристларнинг шахсий маълумотларини текширишнинг янги тартибини ишлаб чиқмоқда. Энди мамлакатга кирувчилар сўнгги беш йил ичидаги ижтимоий тармоқ аккаунтлари тарихини тақдим этишлари талаб қилинади, бу ҳақда Федерал реестрда маълум қилинган.

Шунингдек, Божхона ва чегара хизмати (CBP) туристларнинг электрон почта манзиллари ва телефон рақамларини сўраши мумкин бўлади. Ушбу талаб Вашингтоннинг умумий виза сиёсатига қатъийлик киритиш қисмидир.

Мазкур ташаббус АҚШга кириш учун виза талаб қилинмайдиган давлатлар, жумладан, Буюк Британия ва Германия фуқароларига ҳам таъсир қилади. Улар ҳужжатлар расмийлаштирмасдан онлайн тарзда кириш рухсатномасини олишлари мумкин.

Бундан аввал Трамп маъмурияти АҚШ консулликларига семизлик, саратон, диабет ва юрак касалликлари каби муаммоларга эга бўлган одамларга визаларни рад этиш имконини берувчи қаттиқ қоидаларни жорий қилган эди. Бу касалликлар АҚШ учун "узоқ муддатда тиббий харажатлар"ни келтириб чиқариши мумкинлиги айтилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » АҚШ туристлардан ижтимоий тармоқ маълумотларини талаб қилмоқда