date

Ларри Эллисоннинг бойлиги $27 миллиардга қисқарди

Ларри Эллисоннинг бойлиги $27 миллиардга қисқарди
Oracle компаниясининг асосчиси Ларри Эллисон бир кунда ўз бойлигининг деярли $27 миллиардини йўқотди. Бу ҳақда Forbes Real-Time Billionaires рейтингида маълумот берилган.

12 декабр куни эрталабки ҳолатга кўра, унинг умумий бойлиги $249,5 миллиардни ташкил этди, бу бир кун олдинги кўрсаткичдан деярли 10% кам. Ҳозирда Эллисон дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида учинчи ўринда турибди.

Ундан олдинда Илон Маск ва Ларри Пейж жойлашган. Эллисоннинг бойлигидаги бу пасайиш Oracle акцияларининг кескин тушиши билан боғлиқ.

Нью-Йорк фонд биржасидаги савдоларда компания акциялари 10,8%га, яъни $198,85 нархига тушди. Кун давомида эса бу пасайиш 16,5%га етган.

Инвесторларнинг бундай салбий муносабатига Oracle'нинг 2026 молиявий йилининг иккинчи чораги бўйича ҳисобот натижалари сабаб бўлди. Компания прогнозлардан паст кўрсаткичларни эълон қилди, шунингдек, капитал харажатларининг сезиларли ошиши ҳақида огоҳлантирди.

Бундан ташқари, корпорациянинг қарз мажбуриятлари ҳам хавотир уйғотмоқда. Куз фаслида Oracle янги маълумот марказларини қуриш учун $18 миллиард қийматдаги облигациялар чиқариб, йирик банк кредитлари жалб қилган эди.

Citi таҳлилчиларининг фикрига кўра, келгуси уч йил давомида Oracle ҳар йили $20-30 миллиард қўшимча қарз маблағларига эҳтиёж сезиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Ларри Эллисоннинг бойлиги $27 миллиардга қисқарди