date

Француз журналисти Сафоновга ПСЖда яна имконият беришни таклиф қилди

Француз журналисти Сафоновга ПСЖда яна имконият беришни таклиф қилди

L’Equipe нашри журналисти Жан-Филип Леклер ПСЖдаги россиялик дарвозабон Матвей Сафоновнинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, Сафонов айни пайтда жамоада кўпроқ иккинчи рақам сифатида кўрилаётган бўлса-да, майдонда ўзини кўрсатиш учун яна бир имконият олиши керак. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Леклер Сафонов жароҳатга қадар ишончли ўйин намоён этганини, ундан кейин эса Шевале дарвозадаги чиқишлари билан ишонч уйғотмаётгани, ҳаттоки жиддий хавотирлар ҳам туғдираётганини таъкидлади. Шу билан бирга, у Шевалени таркибда кўришни айнан Луис Энрике истаганини ҳам эслатиб ўтди.

Журналистнинг фикрича, агар ПСЖда Шевале захира дарвозабонга айланиб қолса, бу Энрикенинг ўз танловидан қайтиши ва “хиёнат”га тенг қарор бўлиши мумкин.

Аввалроқ Матвей Сафонов жароҳатдан сўнг ПСЖ билан машғулотларни қайта бошлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Луис Энрике жамоаси навбатдаги учрашувини 28-январ, чоршанба куни “Ньюкасл”га қарши Европа Чемпионлар лигасида ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Француз журналисти Сафоновга ПСЖда яна имконият беришни таклиф қилди