АҚШ президентлари ўтган давр мобайнида Хитой раҳбарларига қандайдир ҳайиқиш билан қараб келди. ОАВда олдида чиқиш қилиб, хитойлик етакчи ҳақида фикр билдириш керак бўлса, албатта, унинг «узоқни кўра билиши» билан гап бошланган. Президентлик лавозимини эгаллаган Ричард Никсон ҳам Маога нисбатан ана шундай сифатларни ишлатиб, «унинг хати бутун дунё тартиботи ўзгартирди», деб таъкидлаганди.
Унинг ортидан Жимми Картер Дэн Сяопинни «ақлли, тартибли ва қатъиятли, дўстона характерга эга», дея унинг шаънига мақтовлар ўқиган. Бу «анъанани» Билл Клинтон ва Жорж Буш ҳам давом эттирди. Навбат амалдаги президент Дональд Трампга етиб келди. Washington Post АҚШ президентининг Хитой етакчиси Си Цзиньпинни «дунёнинг энг кучли кишиси», дея эътироф этганини алоҳида таъкид билан чоп этди.
Жаноб Трамп бу гал ҳақиқатни айтгандир, балки. Иқтисодий қудрати АҚШдан кейинги иккинчи ўринда қайд этиб келинаётган Хитой ҳарбий салоҳият борасида ҳам кундан-кунга «семириб» бормоқда. Аммо, замонавий халқаро муносабатлар шароитида дунёнинг қудратли давлатини бошқариб турган раҳбар ўз уйида «ўзгалар» учун кун тартибини жорий этолмаган кўринади. Қолаверса, АҚШ ҳалигача дунёнинг энг қудратли мамлакати бўлиб қолмоқда, аммо унинг президенти ўз юртида заиф, чет эл сафарларида эса самарадорлик натижасини кўрсата олмаяпти.
Аксинча, Хитой раҳбари ўз мамлакати ҳақида тушунчаси ҳамманикидан фарқли эканини исботлаб бермоқда. Бир пайтлар Мао бошқаруви даврида барча кузатувчилар томонидан «хаотик ва қолоқ» дея таърифланган Хитой глобаллашувнинг асосий тизгинини тўлиқ назоратга олган. 18 октябрь куни эса пойтахт шаҳарда Бутун Хитой коммунист партияси вакилларининг беш йиллик режадаги конгресси ўтказилади. Ушбу тадбирни кузатишга тараддуд кўрган бутун дунё халқлари коммунистларнинг қандай режа тузиши ва ташқи сиёсатини белгилаб олишига қизиққан, десак хато бўлмайди.
Си Цзиньпин «Бир макон, бир йўл» лойиҳасини оммага таништирганда, балки номидан режа асли нима ҳақда эканлигини англаш қийин бўлгандир. Аммо у ҳаммасини аниқ айтди: Хитой тассаруфидаги долларлар хорижда мавжуд инфратузилмани ривожлантиришга сарф этилади. У Давос форумида ҳам, Париж иқлим ўзгариши келишувида ҳам ўз позициясини аниқ ифода этиб бера олди. Масалан, саноати билан табиат ифлослантираётган энг катта давлатлардан бири бўла туриб, келишувга риоя қилишга ваъда берди.
АҚШ эса Европада Маршалл режасини амалга оширганидан бери деярли катта лойиҳага қўл урмади. Париж иқлим ўзгариши тўғрисидаги келишувдан АҚШнинг чиқиши эса унинг ички сиёсатида ҳам зиддиятларни келтириб чиқарди.
Эндиликда, барча масала 18 октябрь куни аён бўлади: конгресс Си Цзиньпинга қўшимча ваколатлар тақдим этадими? Дунёнинг энг қудратли давлати билан муносиб баҳслашиш имкониятига эга Хитой раҳбари барча ваколатлардан фойдаланадими? Биз буни кузатамиз.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади