15:01 / 16.01.2018
7 442

Тайванда ўзга сайёраликларга ўхшаш денгиз маҳлуқи тутилди

Тайванда ўзга сайёраликларга ўхшаш денгиз маҳлуқи тутилди
Тайвандаги Балиқчилик илмий текшириш институти томонидан денгиздан 350 метр чуқурликдан тутилган ушбу жониворларнинг ташқи кўриниши ўзга сайёраликларни ёдга солади, интернет фойдаланувчилари эса уларни “Бегона” фильмдаги маҳлуқларга ўхшаш эканлигини ҳам айтишмоқда.

Хабарда айтилишича, биологлар томонидан тутилган ушбу жонивор қора илон акулалари тоифасидан бўлиб, ушбу ҳодисани ҳақиқатан камёб ҳолат дея аташ мумкин. Зеро бу турдаги жониворлар сувнинг энг пастки қисмларида ҳаёт кечиришади ва ташқарига олиб чиқилса вафот этишади. Олимлар буни босимлараро фарқ билан изоҳлайдилар.

Қора илон акулалари 1986 йили кашф этилган бўлса-да, уларни атрофлича ўрганиш учун 4 йил вақт сарф этилган. Бундай балиқлар океан юзасига мутлақо яқинлашишмайди ва тунги ов пайтида нур таратишлари ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тайванда ўзга сайёраликларга ўхшаш денгиз маҳлуқи тутилди