
ПСЖ ва Россия терма жамоаси дарвозабони Матвей Сафонов француз тили ҳақида қизиқарли фикр билдирди. "Мен учун француз тили ҳар доим қизиқарли, лекин ҳар доим ҳам тушунарли эмас...
Масалан, французча 'mignon' сўзи 'ёқимли', 'ажойиб' дегани. Мультфильм қаҳрамонлари бўйича савол йўқ, лекин қандай қилиб стейкни 'ёқимли' деб аташ мумкинлигини тушунолмайман", - деб ёзди дарвозабон ўзининг Телеграм-каналида.
Эслатиб ўтамиз, Сафонов жорий футбол мавсумида ПСЖнинг расмий ўйинларида ҳали бирор марта ҳам майдонга тушмаган. Асосий таркибдаги ўрни учун рақобатчиси Люка Шевалье ҳисобланади.
Ўтган мавсумда, ПСЖдаги дебют йилида, Сафонов 17 ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ўтказиб юборган эди. Ўшанда унинг рақобатчилари Жанлуижи Доннарумма ва Арнау Тенас бўлган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.