date

Афғонистонда кучли зилзила: 20 киши ҳалок бўлди

Афғонистонда кучли зилзила: 20 киши ҳалок бўлди

Афғонистон шимолида кучли зилзила содир бўлиб, камида 20 киши ҳалок бўлди ва юзлаб одамлар жароҳат олди. Маҳаллий расмийларнинг айтишича, қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони ортиши мумкин. Зилзила душанба куни тунги соат бирларда Мазар-и Шариф шаҳри яқинида рўй берди. АҚШ геологик хизмати маълумотига кўра, зилзиланинг кучи 6,3 магнитудани ташкил этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 530 дан ортиқ киши жароҳат олганини маълум қилди. Балх вилояти вакиллари кўплаб аҳолининг яралангани, айрим биноларга зарар етгани ҳақида хабар берди. Айрим одамлар баланд бинолардан сакрагани сабабли тан жароҳати олган. Зилзила чоғида Мазар-и Шариф аҳолиси уйларини тарк этиб, кўчаларга чиқиб кетган.

Табиий офат мамлакатнинг электр тармоқларига ҳам зарар етказди. Ўзбекистон ва Тожикистондан келувчи электр линиялари узилгани сабабли бутун мамлакат бўйлаб, жумладан пойтахт Кобулда ҳам электр таъминоти узилган.

Афғонистон зилзилаларга жуда мойил ҳудудда жойлашган. Август ойида мамлакат шарқида содир бўлган 6 балли зилзила 1 100 дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган эди. Мутахассислар фикрича, Афғонистонда кўплаб уйлар зилзилага чидамсиз бўлгани ва алоқа тизими сустлиги сабабли қутқарув ишлари кўпинча мураккаб кечади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда кучли зилзила: 20 киши ҳалок бўлди