date

Ҳимолайда қор кўчиб, бир неча алпинист йўқолди

Ҳимолайда қор кўчиб, бир неча алпинист йўқолди

Непалнинг Ҳимолай тоғ тизмасида жойлашган Ялунг Ри тоғида 2 ноябрь куни эрталаб юз берган қор кўчкиси ҳалокат билан якунланди, деб хабар берди Reuters.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлган, яна саккиз нафар алпинист билан алоқа узилган. Ҳалок бўлганлардан бири хориж фуқароси экани айтилмоқда.

Полиция маълумотича, 15 нафардан иборат халқаро альпинистлар гуруҳи ва маҳаллий йўлбошчилар соат 9:00 атрофида тоғ сари йўл олганида, кутилмаганда қор кўчиши уларни босиб қолган.

Қутқарув ишлари кеч бошланган — маҳаллий идоралар вертолёт парвози учун рухсатни кечиктириб бергани сабабли ёрдам жўнатишда узилиш юз берган. Кейинроқ полиция, армия ва қуролли кучлардан иборат махсус гуруҳ қидирув-қутқарув ишларига жалб этилган.

“Қор ёғиши ва ҳаво шароити кескин ёмонлашгани сабабли вертолёт ҳодиса жойига етиб бора олмаган”, — дея маълум қилди полиция вакиллари.

Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда. Экспертлар фикрича, тоғли ҳудудларда об-ҳаво ўзгариши билан боғлиқ хавф даражаси юқори бўлиб, сўнгги ойларда Ҳимолайда қор кўчиш ҳолатлари кескин кўпайган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳимолайда қор кўчиб, бир неча алпинист йўқолди