date

Салибанинг "Реал"га ўтмаслик сабаби маълум қилинди

Салибанинг "Реал"га ўтмаслик сабаби маълум қилинди
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси марказий ҳимоячиси Вильям Салиба Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиши ҳақида фикр билдирди. Француз ҳимоячиси 2026 йил учун "қаймоқранглилар"нинг асосий трансфер мақсадларидан бири сифатида кўриб чиқилган эди.

Бироқ Мадрид клуби бошқа вариантларга эътибор қаратиши керак бўлади – сентябрь ойининг охирида Салиба "канонирлар" билан шартномасини 2030 йилгача узайтирди.

"Албатта, бундай клубнинг қизиқиши жуда жозибадор. Аммо мен аввало "Арсенал" билан совринлар ютишни хоҳлайман, кейин эса янги тажриба ҳақида ўйлашим мумкин", – деб таъкидлади Салиба Telefootга берган интервьюсида.

Лондон клубининг 24 ёшли юлдуз футболчиси трансфер қиймати Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 80 миллион евроға баҳоланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Салибанинг "Реал"га ўтмаслик сабаби маълум қилинди