
Иқлим ўзгариши инсоният олдида турган энг жиддий таҳдидлардан бирига айланди. Глобал исиш, сув сатҳининг кўтарилиши ва чўлланиш жараёнлари дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг келажагига хавф солмоқда. Бир пайтлар гуллаб-яшнаган кўплаб шаҳарлар энди йўқолиш остонасида турибди.
Африкада қум остига кўмилаётган мерос шаҳарлар
Мавританияда жойлашган ва ЮНEСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига кирган қадимий Оуалата шаҳри бугун қум босиб бораётган ҳудудлардан бирига айланди. Илгари ислом таълим маркази сифатида танилган бу шаҳарда кучли ёмғирлар ва шамоллар инфратузилмани вайрон қилди. Бугун аҳолининг қарийб 60 фоизи уйларини ташлаб кетган. Саҳрои Кабир эса йилига тахминан 48 км га кенгайиб, яқин атрофдаги Чингуэтти каби бошқа тарихий шаҳарларни ҳам йўқ қилиш хавфини туғдирмоқда.
Осиё ва Америкада сув остида қолиш хавфи кучаймоқда
Мутахассислар фикрига кўра, XXI асрнинг охирига бориб сув сатҳи 30 сантиметргача кўтарилиши мумкин. Бу эса дунёдаги бир қатор йирик шаҳарларнинг тақдирига жиддий таъсир кўрсатади. Масалан, Жакарта, Нью-Йорк, Маями, Искандария ва Лагос каби мегаполислар сув остида қолиш хавфи билан юзма-юз. Айниқса Лагос шаҳри учун прогнозлар хавотирли — олимлар 2080 йилга келиб унинг 80 фоиз қисми сув билан қопланишини тахмин қилмоқда.
Европада музликлар эриб, қишлоқлар йўқолмоқда
Швейтсариянинг Блаттен қишлоғи 2025 йилда музликлар эриши натижасида катта зарар кўрди. Арктика минтақасида эса пермафрост — музлаб ётган тупроқнинг эриши туфайли бинолар шикастланмоқда. Россиянинг Ноябрск ва Надим шаҳарларидаги уй-жойлар ва инфратузилмаларнинг 70 фоизга яқини барқарорлигини йўқотиши мумкинлиги айтилмоқда.
Америкада ёнғинлар шаҳарларни йўқ қилмоқда
АҚШнинг Калифорния, Техас ва Оклахома штатларида йилдан-йилга кучайиб бораётган ёнғинлар юзлаб аҳоли пунктларини вужудан йўқ қилмоқда. Ҳароратнинг ўсиши, қурғоқчилик ва кучли шамоллар бу ҳудудлардаги табиий офатларни янада авж олдирмоқда.
БМТнинг сўнгги ҳисоботида қайд этилишича, агар бу тенденциялар тўхтамаса, 2030 йилга бориб йилига камида 560 та табиий офат қайд этилиши мумкин. Бу нафақат шаҳарлар, балки бутун цивилизациянинг келажагига жиддий хавф туғдиради.
Олимлар ва экологлар инсониятни ҳозир ҳаракат қилишга чақирмоқда: чунки ютқазилган вақт табиатга эмас, айнан инсон ҳаётига қимматга тушиши мумкин.
Иқлим ўзгариши инсоният олдида турган энг жиддий таҳдидлардан бирига айланди. Глобал исиш, сув сатҳининг кўтарилиши ва чўлланиш жараёнлари дунё бўйлаб миллионлаб одамларнинг келажагига хавф солмоқда. Бир пайтлар гуллаб-яшнаган кўплаб шаҳарлар энди йўқолиш остонасида турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!