Тожикистон фуқаролари яна ўз фамилияларини руслаштирмоқда

1 дақиқа ўқиш4.2K
Тожикистон фуқаролари яна ўз фамилияларини руслаштирмоқда
Тожикистоннинг минглаб фуқаролари ўз фамилияси ва шарифларининг -вич ва -ов(-ев) қўшимчали русча кўринишига қайтди. Бу ҳақида ушбу давлат ҳукумати ҳузуридаги тил ва атамашунослик қўмитаси масъул ходими Абдураҳим Зулфониён маълум қилди.

“Қўмитамиз мутахассислари қатор туманлар — Яван, Спитамен, Истравшан, Шаҳристон ва Матчда тадқиқот ўтказди. Меҳнат муҳожирлигидан қайтганларнинг кўпчилиги Россияда уларнинг –и, -зод, -он, -ён, -йен, -ниё, -фар билан тугайдиган фамилияларига боғлиқ муаммолар пайдо бўлганини айтишди. Шунинг учун улар яна ўзларининг олдинги “русча фамилиялари”га қайтишди”, — деди у.

Бундай ҳолат пойтахтда ҳам кузатилаяпти. Душанбе шаҳридаги Фирдавсий тумани ФҲДЁ бўлими мудири Саёҳат Дўстизоданинг айтишича, унга маҳаллий аҳоли ўзларининг тожикча фамилияларини –вич ва –ов(-ев) қўшимчалари қўлланилган муқобилига ўзгартириб беришни сўраб тез-тез мурожаат қилмоқда. Лекин унинг сўзларига кўра, фамилияни “русчаси”га алмаштириш меҳнат мигрантининг Россиядаги ҳаётини енгиллаштириши қийин. “Ва қолаверса, менга маълумки, Тожикистоннинг –и, -зод, -он, -ён ва бошқа қўшимчали юзлаб фуқаролари Россия фуқаролигини олишган”, дейди С.Дўстизода.

Аммо экспертларнинг ишончи комилки, фамилияларни руслаштириш тожикча исмни тожикча фамилиядан фарқлай олмасликдан шикоят қилиб келадиган Россия полицияси ва иш берувчилари билан боғлиқ муаммодан қочиш имконини беради.

Манба: Tnews.uz
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?