Фуқаро фойдасига иш ҳақидан қарздорлик ундириб берилди

Қарздор ташкилот фуқаро фойдасига 67 511,2 минг сўм иш ҳақи ва бошқа тўловлардан иборат жами 70 252,8 минг сўмни тўлиқ тўлади. Ижро иши 20.01.2026-йилда Мажбурий ижро бюроси иш юритувига қабул қилинган бўлиб, қарздорга тўловни ихтиёрий амалга ошириш учун 5 кун муддат берилган, бироқ бу талаб бажарилмаган. Мажбурий ижро жараёнида ташкилотнинг автотранспорт воситасига банд қўйилиб, қидирув эълон қилинди ва банк ҳисоб рақамларига тақиқ солинди.
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 09.01.2026 йилдаги ижро варақаси асосида, қарздор ташкилотдан ундирувчи фуқаро фойдасига иш ҳақини ундириш бўйича ижро иши 20.01.2026 йилда Мажбурий ижро бюроси иш юритувига қабул қилинган.
Суд ҳужжатига мувофиқ, қарздор ташкилотдан 67 511,2 минг сўм иш ҳақи, 2 700,4 минг сўм давлат божи ва почта харажатлари,
жами 70 252,8 минг сўм ундириш белгиланган.
Қарздорга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш учун 5 кунлик муддат берилган, бироқ белгиланган муддатда тўлов амалга оширилмаган. Шундан сўнг, қонунчиликка мувофиқ мажбурий ижро ҳаракатларига ўтилган.
Ижро жараёнида қарздор ташкилотга тегишли:
• автотранспорт воситасига банд қўйилиб, қидирув эълон қилинган,
• банк ҳисоб рақамларига тақиқ солинган.
МИБ Шайхонтоҳур туман бўлими давлат ижрочиси Н. Азаматов томонидан ташкилот мол-мулки ва автотранспорт воситасини хатлаш жараёнида, қарздор ташкилот қарзни тўламасликнинг иложи йўқлигини англаб етиб, иш ҳақи қарздорлигини тўлиқ тўлаб берган.
Натижада, фуқаро ўзининг қонуний иш ҳақини тўлиқ олди, ижро иши эса Қонуннинг 41-моддаси 1-банди асосида амалда бажарилди.































Изоҳлар 0
…