date

Ламин Ямал танқидлардан қочиб футболга тўлиқ эътибор қаратди

Ламин Ямал танқидлардан қочиб футболга тўлиқ эътибор қаратди

«Барселона» клуби ва Испания терма жамоасининг ёш юлдузи Ламин Ямал сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги фаоллигини сезиларли даражада камайтиришга қарор қилди. Бу қадам ортида оддий сабаб эмас, балки унинг руҳий хотиржамлиги ва футболга тўлиқ диққат қаратиши ётибди.

Fichajes нашрининг ёзишича, мазкур қарор 18 ёшли истеъдод эгасини ортиқча танқидлар, босим ва ОАВдаги шов-шувли муҳокамалардан асраш мақсадида қабул қилинган. Замонавий футболда ёш ўйинчилар нафақат майдонда, балки интернет маконида ҳам катта босимни ҳис қилаётгани сир эмас.

El Chiringuito TV дастурида журналист Хосе Алварес бу борада қизиқ маълумот берди. Унинг айтишича, Ламин ижтимоий тармоқлардан маълум даражада узоқлашиш учун ҳатто янги мутахассислар жамоасини ҳам жалб қилган.

Алварес сўзларига кўра, футболчи билан ишлаётган гуруҳга профессионал маслаҳатчилар қўшилган ва улар Ямалга аниқ йўналиш белгилаб беришган. Айниқса, унинг ижтимоий тармоқларга бўлган муносабати қайта кўриб чиқилган.

Натижада Ламин анча кам пост жойлай бошлади. Жойланган материаллар ҳам асосан футбол фаолияти ва «Барселона» билан боғлиқ мавзулардан иборат. Мутахассислар унга ижтимоий тармоқлардан тўғри фойдаланиш, ортиқча чалғишлардан қочиш ва асосий эътиборни карьерага қаратиш муҳимлигини тушунтирган.

Кўринадики, ёш вингер эрта машҳурлик келтирадиган босимларни тўғри бошқаришни ўрганмоқда. Бу эса унинг келажакда янада барқарор ва кучли футболчи бўлиб етишишига хизмат қилиши мумкин. Мухлислар эса Ямалдан ижтимоий тармоқларда эмас, балки майдондаги чиройли ўйини билан кўпроқ хабар кутишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямал танқидлардан қочиб футболга тўлиқ эътибор қаратди