date

Нидерландия қироличаси армияда хизматга тайёрланмоқда

Нидерландия қироличаси армияда хизматга тайёрланмоқда

Нидерландия қироличаси Максима қисқа муддатли ҳарбий тайёргарлик курсидан ўтиб, армияда қисман хизмат қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда қироллик оиласи вакиллари маълум қилди.

Ҳозирда 54 ёшда бўлган қиролича ҳали ариза топширишга улгуради, чунки Мудофаа вазирлигида бундай хизмат учун максимал ёш 55 ёш деб белгиланган.

Қироллик оиласи баёнотига кўра, Максима мамлакат хавфсизлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшмоқчи. Ҳозирча у қайси ҳарбий бўлимда хизмат қилиши номаълум.

NLTimes нашрининг ёзишича, қисман хизмат қилувчилар — захира ҳарбийлар бўлиб, асосан фавқулодда ҳолатларда жалб этилади. Максима қироллик оиласидан армияга бораётган биринчи шахс эмас.

Яқинда тахт вориси малика Амалия ҳам ҳарбий тайёргарликни тугатиб, капрал унвонини олган.

Мудофаа вазирлиги айни пайтда ҳарбийлар сонини ошириш устида иш олиб бормоқда. Режага кўра, 2030 йилгача бу кўрсаткич 100 минг нафарга, келажакда эса 200 минг кишига етказилиши кўзда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Нидерландия қироличаси армияда хизматга тайёрланмоқда